Наманган вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Исомиддиновнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Вилоятда архитектура ва қурилиш соҳасидаги ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларни энди тўғридан-тўғри бошқарма бошлиғига йўллаш мумкин.
Бошқарманинг веб-сайтида http://rahbar.namangan-aqbb.uz/ веб-манзили орқали мурожаатлар онлайн тарзда қабул қилинади. Шунингдек, мурожаатларни бошқарманинг (0369) 227-81-21 рақамли «Ишонч телефони» орқали амалга ошириш мумкин.
Виртуал қабулхонада нафақат мурожаатлар жўнатиш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконияти яратилган.
Мавузга доир: Янгиқўрғонда Халқ қабулхонаси ташкил этилди
Изоҳ (0)