Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Бобур номли истироҳат боғининг номини Дўстлик боғи деб ўзгартиришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.

Архив сурати. Фото: RuTraveller

Архив сурати. Фото: RuTraveller

Шавкат Мирзиёев 24 январь, сешанба куни Республика Байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг фаоллари билан учрашган.

Сизлар ўз тадбирларингизни одатда Бобур номли боғда ўтказасиз. Шу сабабли, ўйлашимча, уни Дўстлик боғи деб қайта номласак, адолатдан бўлади. Сиз бунга муносибсиз!

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

«Новости Узбекистана»нинг ёзишича, Ўзбекистон Президенти томонидан билдирилган ушбу таклиф йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қарши олинган.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида, эски ҳайвонот боғининг ўрнида қурилаётган янги истироҳат боғига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Республика байналмилал маданият марказига янги бино совға қилгани, шунингдек, миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабарлар берилган эди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Лионель Месси “Барселона”га ўтиш учун “Ал-Ҳилол” ва “Интер Майами”дан ёрдам сўради
Маҳаллий
Наманганда кутубхона қуриш учун ажратилган ерни 35 минг долларга сотишга уринган депутат қўлга олинди 
Дунё
Медведев “душманга паст баҳо бермасликка” чақирди