Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни «Республика Байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинган.
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» ва «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонлари билан бир нафардан фаол мукофотланган. Ҳужжатда қайд этилишича, улар «мамлакатимизда миллатларо дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари учун» тақдирланди.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан бир киши, «Дўстлик» ордени билан тўққиз киши, «Шуҳрат» медали билан миллий маданий марказларнинг 12 нафар фаоли тақдирланди. Улар Ўзбекистонда бағрикенглик, тинчликсеварлик ва инсонпарварлик муҳитини мустаҳкамлаш ишларига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)