Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Хитой қуролли кучларининг ривожини Кремль таҳдид сифатида кўрмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Песков бу билан расмий Пекин Россия билан чегара яқинига қитъалараро баллистик ракеталарни жойлаштиришни бошлагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Хитой бизнинг иттифоқчимиз, стратегик иттифоқчимиз, ҳам сиёсий, ҳам савдо-иқтисодий масалаларда ҳамкоримиз. Биз ўзаро муносабатларимизни қадрлаймиз. Сўзсиз, Хитой қуролли кучлари ривожи борасидаги ҳаракатларни, Хитойдаги ҳарбий қурилишларни биз Россияга таҳдид сифатида кўрмаймиз», — деди Путиннинг матбуот котиби.
Аввалроқ Хитой ўзининг ишланмаси ҳисобланган DF-41 қитъалараро баллистик ракеталарини Россия билан чегарадош Хэйлунцзян вилоятига жойлаштиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)