Италияда 24 январь қулаган вертолёт бортида бўлган йўловчилар ҳалок бўлган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Италиянинг ANSA агентлиги хабарига кўра, қутқарувчилар Италия марказида, Апеннин тизмасида вертолёт қулаган жойни аниқлаган.
Агентлик маълумотларига кўра, вертолёт бортида олти киши — икки учувчи, шифокор, ҳамшира ва икки қутқарувчи бўлган.
ANSA’нинг қайд этишича, қутқарувчилар вертолёт қулаган жойга пиёда йўлга чиққан.
Қутқарув хизматидан маълум қилишларича, вертолёт тоғ йўлида қолиб кетган жабрланувчилар учун ёрдам кўрсатиш мақсадида йўлга чиққан эди.
Бу вертолёт Италия марказида юз берган қор кўчкиси остида қолиб кетган Rigopiano di Farindola меҳмонхонасида одамларни қутқариш операциясида қатнашмаётган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)