АҚШ 20 та зарбдор АH-64А Apache вертолётларини Европага олиб ўтади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Европага йўл оладиган вертолётлар гуруҳи Техасдаги Корпус-Кристи қурол-аслаҳа сақлаш базасига етиб келган.
Бу ерда вертолётлар тегишли тайёргарлик ва кўрикдан ўтказилади, шундан сўнг кемага ортилиб, Европага жўнатилади.
АҚШ армияси матбуот хизмати томонидан тарқатилган ахборотга кўра, «Темир аждаҳо» батальони «Атлантика қатъияти» операциясини қўллаб-қувватлаш мақсадида Европага етказилади.
Аввалроқ, январь ойининг бошида АҚШ юзлаб танклар, ўзиюрар гаубицалар ва бошқа ҳарбий машиналарни Германияга ташлагани ҳақида хабар берилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)