Таиландда 21 нафар хорижий сайёҳ ва мотор қайиқ экипажи аъзолари ёнғин туфайли очиқ денгизда қолиб кетди, деб хабар беради Bangkok Post.
Ҳодиса Андаман денгизида, сайёҳлар гуруҳи дайвинг билан шуғулланиш учун Ко Рок оролига йўл олганида рўй берди. Алангаланиш қайиқнинг қуйи қисмида бошланди. Экипаж уни ўчиришни уддалай олмади ва ёнғин бутун қайиққа тарқалиб, сайёҳлар ва экипаж аъзоларини сувга сакрашга мажбур қилди.
Бироз вақтдан сўнг жабрдийдаларни балиқчилик траулери чиқариб олди ва кейинроқ денгиз полицияси ихтиёрига топширди. Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмагани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)