Бағдод марказида 24 январь куни портловчи моддалар тўлдирилган автомобилнинг портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, портлаш шаҳарнинг ан-Наҳда туманида юз берган.
Ироқда мамлакатнинг бир қисмини ИШИД жангарилари эгаллаб олгани муносабати билан, кескин вазият сақланиб қолмоқда.
Жангарилар томонидан уюштирилаётган терактлар ва ҳужумлар оқибатида, одатда, тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)