2016 йилда Шанхай томонидан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 18,5 миллиард доллардан ошди, дея хабар бермоқда «ТАСС» тижорат бўйича шаҳар комиссиясига таяниб.
Тўғридан-тўғри чет эл капитал маблағларининг ўсиш тенденцияси Шанхайда сўнгги 17 йилдан буён кузатилмоқда, бироқ ўтган йили ўсиш 0,3 фоизгача секинлашди, таққослаш учун, 2015 йилда бу кўрсаткич 1,6 фоизга тенг эди.
Чет эл капитали умумий ҳажмининг тахминан 16,3 миллиард доллар қисми шаҳарнинг хизмат кўрсатиш соҳасига сарфланди, ишлаб чиқариш секторига қарийб 2,2 миллиард доллар киритилди. Шартномалар билан шартланган инвестицияларнинг умумий ҳажми эса 51 миллиард долларга етди.
Изоҳ (0)