Бортида АҚШ маъмурияти томонидан чиқариб юборилган Россия дипломатлари бўлган самолёт Вашингтондан учиб кетди. Бу ҳақда 1 январь, якшанба куни Россия элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент».
«Самолёт парвоз қилди, чиқариб юборилганларнинг ҳаммаси учиб кетди», — таъкидлади матбуот хизмати.
АҚШ 29 декабрь куни Россиянинг 35 нафар дипломатига мамлакатни тарк этиш учун 72 соат вақт берди. Мазкур чора Москванинг АҚШ президенти сайловларига аралашувига жавоб сифатида қўлланилди.
Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин америкалик дипломатлар мамлакатдан чиқариб юборилмаслигини маълум қилди.