Елизавета Глинканинг «Адолатли ёрдам» фонди Суриядаги Тишрин госпитали мижозлари учун янги гуманитар юкни шакллантирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди, деб хабар беради «РБК».
Шунингдек, Донецкдан яраланган ва оғир хаста болаларнинг эвакуацияси ҳам одатий тартибда амалга оширилади. Эвакуация 2017 йил январига мўлжалланганди.
«Доктор Лизанинг лойиҳалари тўхтаб қолгани йўқ. Барча ходимлар ўз вазифаларини бажаришда давом этмоқда. Январда фонд қошида жамоатчилик кенгашини тузиш мўлжалланмоқда. Унга Елизавета Глинкани севган ва унинг ишини давом эттиришга ёрдам беришга тайёр кишилар таклиф этилади», — маълум қилди фонд вакиллари.
Доктор Лиза номи остида танилган Елизавета Глинка Россия мудофаа вазирлигининг Қора денгизга қулаган Ту-154 самолёти бортида бўлган. У Латакиядаги Тишрин госпиталига гуманитар юк элтаётганди.