1 январь, якшанба куни АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳри ташқарисида номаълум кимса ўт очиши натижасида етти киши яраланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Associated Press маълумотларига кўра, бир неча киши кўчада уйлардан бирининг ёнида турган вақтида, йўлдан юриб кетаётган автомобилдаги эркак уларни ўққа тутган, сўнг воқеа жойидан яширинган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълум қилишича, жабрланганлар Янги йил муносабати билан байрам қилиш учун тўпланган, улар орасида уч ўсмир ҳам бўлган. Улар касалхонага ётқизилди, ўспиринлардан бири оғир аҳволда.
Жиноятчи қандай мақсадни кўзлагани номаълум. Полиция уни қидирмоқда.
Изоҳ (0)