Калгари (Канада) полицияси парвоздан аввал самолёт кабинасида ширакайф ҳолда ухлаб қолган учувчини қўлга олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Sunwing Airlines авиакомпанияси самолёти Мексикага учиши лозим эди. Унинг бортида 99 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бор эди.
Экипаж учувчининг ғалати — «шод-хуррам» ҳолатига у ҳаво кемасига чиққунча эътибор берганди. Бироз вақтдан сўнг у лайнер кабинасида, «ҳушсиз аҳволда» топилди.
Экспертиза учувчи маст эканлигини кўрсатди, унинг қонида алкоголнинг юқори миқдори аниқланди. Рейс авиакомпания учувчини алмаштирганидан сўнг амалга оширилди.