Туркия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг мамлакатдаги элчиси Андрей Карлов ўлдирилганини қоралайди. Бу ҳақда ташқи сиёсий маҳкама сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Биз мазкур терактни қоралаймиз. Уни амалга оширган кимса йўқ қилинди. Бу фожиа айбдорларининг барчаси Туркия суди қаршисида жавоб беради. Ушбу ҳужум террорчиликнинг жирканч ва ваҳший қиёфасини яна бир бор намойиш этди. Туркия Россия ва бошқа шериклар билан бирга террорчиликка қарши қатъий курашда давом этади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, турк дипломатлари юз берган ҳодиса Россия—Туркия алоқаларига соя солмаслиги учун бор кучларини сарфлашига ишонтирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)