Шимолий Корея Исроилнинг Ғазо секторининг бутун ҳудудини босиб олиш режасини қоралайди ва Исроил кучларининг у ердан чиқиб кетишини талаб қилади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида маълум қилинди.

Ҳужжатда айтилишича, “Исроил ҳукуматининг Фаластин Ғазо секторини тўлиқ босиб олиш тўғрисидаги “қарори” халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузади ва халқаро миқёсда тан олинган Фаластин ҳудудини эгаллашга интилишда намоён бўлаётган (Исроилнинг) босқинчилик моҳиятини яққол кўрсатиб турибди”.
Пхеньян “Ғазо секторининг ҳудудий мансублигини ва унинг аҳолиси таркибини бир томонлама ўзгартиришга уринишлар”ни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаган ҳамда фаластинликларга қарши ҳужумларни дарҳол тўхтатишни талаб қилган.
4 август куни Нетаньяху Вазирлар Маҳкамаси ёрдамида Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга қарор қилди. Ҳозирги пайтда ЦАХAЛ ҳудуднинг тахминан 75 фоизини назорат қилмоқда. Янги режа доирасида Исроил қуролли кучлари қолган барча ҳудудларни ўз бошқарувига олади.
Изоҳ (0)