АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп президентлик сайловларининг иккинчи босқичи доирасида сайлашга вакил қилинган кишиларнинг зарур бўлган 270 та овозини тўплади, бу унинг узил-кесил ғалабасини таъминлади, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, сайловчилар коллегияси натижалари 6 январь куни АҚШ конгрессининг иккала палатасининг қўшма мажлисида расман сертификатланади.
CNN телеканали маълумотларига кўра, Вашингтон штатида тўрт сайлов вакили ўзларининг дастлабки позициясини ўзгартирган. Бу АҚШда 1872 йилдан буён кузатилган бирдан ортиқ сайловчи ўз қарорини ўзгартириши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир.
Изоҳ (0)