Чеченистон пойтахти Грозний шаҳридаги «Чеченистон юраги» масжидида Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг таваллуд айёмига бағишлаб унга оид буюмлар ва ёдгорликлар кўргазмаси очилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Пайғамбарнинг (с.а.в.) буюмларидан ташқари, кўргазмадан унинг саҳобалари, шунингдек, чечен ва ингуш диний раҳнамоларига оид буюмлар ҳам ўрин олган. Масжиддан чиқишда мусулмонларга пластик идишларда пайғамбарнинг қадаҳидан қуйилган сув тарқатилди.
«Бутун минтақадан, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа субъектларидан минглаб мусулмонлар бугун пайғамбаримиз Муҳаммаднинг (с.а.в.) таваллуд айёмини нишонлаш мақсадида тўпланганидан жуда хурсандман. Барчамиз бир оиладай ушбу кунда қувонмоқдамиз. Қалбларимиз энг соф ҳис-туйғуларга тўла, биз оталаримиз ерида ушбу ёрқин санани эркин, тантанали ва кенг миқёсда нишонлаётганимиздан бахтлимиз», — деди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров байрам тадбиридаги чиқишида.
Мавлуд айёмига бағишланган тадбирлар Чеченистоннинг барча туманларида ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)