Яманнинг Адан шаҳри яқинидаги ҳарбий базада 10 декабрь, шанба куни рўй берган портлаш қурбонлари сони 50 кишига етди. Бу ҳақда, маҳаллий хавфсизлик кучлари вакилларига таяниб, Reuters маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ теракт оқибатида 30 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Шаҳар шимоли-шарқидаги Ас-Сулбан ҳарбий лагерида худкуш террорчи портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлган ва яраланганлар орасида яманлик ҳарбийлар ҳамда хизматга янги чақирилганлар бор.
Reuters агентлигига кўра, ҳужум учун жавобгарликни ИШИД зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)