Нигерия жанубида қуриб битказилмаган черковнинг томи қулаб тушиши натижасида тахминан 200 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Интерфакс» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Нигерия янгиликлар агентлиги хабар беришича, қурбонлар сони 50 дан 100 гача бўлиши мумкин. Мамлакат президенти Муҳаммаду Бухари «кўп сонли» қурбонлар ҳақида маълум қилди.
Фожиа шанба кунги ибодат чоғида юз берди.
Изоҳ (0)