Болгариянинг Шумен шаҳрида юз берган темир йўл аварияси қурбонлари сони етти кишига етди. Бу ҳақда мамлакат ёнғин хавфсизлиги ва аҳоли ҳимояси бошқармаси бош комиссари Николай Николов маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ беш киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
«Афсуски, ҳалок бўлганлар сони кўпайди ва етти кишига етди. 29 киши жароҳат олди, шифокорлар улардан айримларининг ҳолатини ўта оғир деб баҳоламоқда. Ҳодиса жойида қутқарув операцияси давом этмоқда», — таъкидлади Николов.
Темир йўл аварияси қурбонлари хотирасига 12 декабрь, душанба мамлакатда миллий мотам куни деб эълон қилинади.
Изоҳ (0)