Шу йилнинг 2–4 декабрь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумидаги Grand Slam Tokyo турнири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Мусобақада 41 мамлакатдан 286 спортчи иштирок этди. Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 9 нафар ёш дзюдочи (7 эркак ва 2 қиз) ҳимоя қилди.
Ўзбекистон термасига ягона медални Ғиёс Бобоев олиб келди. -73 килограмм вазнда иштирок этган Ғиёс Бобоев 23 спортчи орасида бронза медалига сазовор бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)