Швейцария адлия вазирлиги ва полицияси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) собиқ бош котиби Урс Линсининг уйида тинтув ўтказди. Тинтув 2005 йил апрелида Adidas компаниясининг ўша пайтдаги раҳбари Роберт Луи-Дрейфус томонидан Германия футбол иттифоқига 6,7 миллион евро ўтказиб берилиши юзасидан очилган иш билан боғлиқ. Бу ҳақда мамлакат федерал прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Сентябрь бошида Швейцария бош прокуратураси Франц Беккенбауэрга нисбатан у «Германия—2006» қўмитаси раҳбари бўлиб турган пайтда маблағдан ўринсиз фойдаланиш ва ноқонуний бойишда гумон қилиб, тергов бошлагани билдирилганди.
Маълумотларга кўра, Луи-Дрейфус Беккенбауэр ва Германия футбол иттифоқи собиқ раҳбари Вольфганг Нирсбах раҳбарлари бўлган «Германия—2006» қўмитаси ҳисоб рақамига 10,3 миллион Швейцария франки (6,7 млн евро атрофида) ўтказиб берган. Олинган маблағ қўмита эҳтиёжлари учун ишлатилиши лозим бўлган, бироқ ҳеч бир ҳисобот ёки солиқ декларацияларида ўз аксини топмаган.
Қатор манбалар тахминича, пуллар овозларни сотиб олиш учун сарфланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)