Жанубий Кореянинг Asiana Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 777 самолётининг Ханти-Мансийск (Россия)да фавқулодда қўнишига тутун детекторининг ёлғондан ишлаб кетиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда, Asiana Airlines авиакомпаниясига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Тутун детекторининг ёлғондан ишлаб кетиши ҳодисага сабаб бўлган бўлиши мумкин», – деди авиакомпания вакилларидан бири. Самолётнинг фавқулодда қўнишининг аниқ сабабини аниқлаш учун тўлиқ суриштирув ўтказилиши кераклиги таъкидланмоқда.
Бортида 199 йўловчи ва 15 экипаж аъзоси бўлган Boeing 777 Инчхон халқаро аэропортидан Лондон шаҳрига йўл олаётган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)