Бразилия Олий суди давлат маблағларини ноқонуний равишда сарф қилиб юборишда айбланаётган федерал сенат раиси Ренан Калейросни ўз лавозимидан четлаштирди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, Калейрос оддий сенатор ўрнини эгаллайди. Бундай қарорни суд президент ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда унинг ўрнини сенат раҳбари эгаллашига асосланган ҳолда қабул қилди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Калейрос тўққиз йил олдинги коррупция можаросида давлат маблағларини харжлаб юбориш ҳақидаги иш бўйича судланган эди.
У бюджет маблағларини Бразилия сенати раисининг қизини молиявий қўллаб-қувватлаш учун ишлатган.
Изоҳ (0)