АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер Россиянинг Алепподаги мобил госпиталига берилган зарба қораланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу ҳақдаги хабарларни кўрдик, бироқ бизда уларни тасдиқлаш имконияти йўқ. Жанглар ва маълумот олишдаги муаммолар туфайли бу анча мушкул масала. Бироқ, ким — мухолифат, жангарилар ёки Асад тузуми кучлари бўлишидан қатъи назар, исталган фуқаролик объектлари, жумладан, касалхона ва мактабларнинг ўққа тутилишини қоралаймиз», — деди Тонер.
Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь, душанба куни Россиянинг Алепподаги мобил госпиталига берилган зарба туфайли 2 нафар россиялик ҳарбий шифокор аёл ҳалок бўлди, бир шифокор оғир жароҳатланди.
Изоҳ (0)