Беларусь пойтахти Минск шаҳрида таэквондо ITF бўйича Жаҳон Кубоги ҳамда МДҲ мамлакатлари Кубоги мусобақалари ўз якунига етди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Дунёнинг 22 давлатидан жами 1 300 нафар спортчи қатнашган йилнинг сўнгги нуфузли турнирида Ўзбекистон ёшлар ва катталар терма жамоаси 47 спортчи билан иштирок этди.
Ўз вазн тоифаларида Жасурбек Салимов (-45 кг), Малика Чориева (-63 кг), Камронбек Тоҳиров (-40 кг), Рухшона Саидова (-29 кг), Заргуна Ахрорқулова (-35 кг), Маҳфуза Жумабоева (-40 кг) олтин медаль билан тақдирланди.
Тил баҳсларида Заргуна Ахрорқулова ва Александр Четвертиков шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Сабина Маҳманазарова эса тил баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Денис Ким, Евгений Ким, Гулижон Баҳромова, Нафиса Усмонова ва Ойгул Болат бронза медалини қўлга киритди
Мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий спарринг баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларини енгиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)