Футбол бўйича Италия А сериясининг 15-тури «Наполи» ҳамда «Интер» клублари ўртасидаги ўйин билан бошланди.
Бунга қадар «Наполи» 25 очкога эга бўлса, «Интер» ҳисобида 21 очко мавжуд эди. Ўзаро ўйинда неаполлик футболчилар Милан жамоасига имконият қолдирмади — 3:0. Мазкур ғалаба «Наполи»ни турнир жадвалида 5-ўринга олиб чиқди.
Тур ўйинлари тўрт кунга мўлжалланган бўлиб, 3—4—5 декабрь кунлари ҳам давом эттирилади.
Италия А серияси 15-тур ўйини 2 декабрь, жума
«Наполи» — «Интер» 3:0
Голлар: Пётр Зелински, 2 (1:0). Марек Ҳамшик, 5 (2:0). Лоренцо Инсинье, 51 (3:0).3 декабрь, шанба«Ювентус» — «Аталанта»
4 декабрь, якшанба«Милан» — «Кротоне»«Лацио» — «Рома»«Пескара» — «Кальяри»«Сампдория» — «Торино»«Сассуоло» — «Эмполи»«Фиорентина» — «Палермо»
5 декабрь, душанба«Кьево» — «Женоа»«Удинезе» — «Болонья»
Изоҳ (0)