Хитойнинг Хубэй провинциясида автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 2 декабрь, жума куни «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Авария 2 декабрь, жума куни маҳаллий вақт бўйича 5:00 да Эчжоу шаҳри ҳудудида содир бўлди. Автобус сув ҳавзасига қулаб кетди. Тирик қолган икки киши, жумладан автобус ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган бўлиб, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Автобус ҳайдовчиси полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.
Ҳодиса юзасидан суриштирув бошланган. Авария юз берган пайтда шаҳар ҳудудида туман туфайли кўриш имконияти паст бўлган.
Хитойда шаҳарлар ўртасидаги автобус қатнови ҳаммабоп ва арзонлиги учун оммалашган ҳисобланади. Бу транспорт компаниялари ўртасидаги жиддий рақобатни келтириб чиқаради ва кўпинча аварияларга сабаб бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)