Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилоятида 102 нафар болага улар ОИВ (Одам иммун танқислиги вируси)га чалингани ҳақида айтишга тайёрланишмоқда, деб ёзади Kazakhstan Today. Мутахассислар фикрига кўра, бундай пайтда болаларни қўллаб-қувватлаш керак.
Ушбу болаларнинг кўпчилиги 2004—2005 йилларда туғилган. Улар 2006 йилда Чимкентдаги касалхонада шифокорлар айби билан ОИВни юқтириб олган. Қозоғистонда болаларга ОИВга чалингани ҳақида 11—12 ёшда маълум қилинади.
Психологлар бола ўз ташхиси ҳақида 11—12 ёшдан хабардор бўлса, жараён енгил кечади, деб ҳисоблайди. Агар бу ҳақда ўтиш даврида маълум бўлса, у одамлардан ажралиб, яккаланиб қолиши мумкин.
Таъкидланишича, Жанубий Қозоғистон вилоятида 2016 йил ноябрь ҳолатига кўра, ОИВни юқтирган ва 15 ёшгача бўлган 224 нафар бола рўйхатда туради, шуларнинг саккиз нафари шу йил, яна саккиз нафари ўтган йили вирусга чалинган.
Изоҳ (0)