Россиянинг «Прогресс» космик юк кемаси қулаб тушган даб тахмин қилинаётган ҳудудга (Тува республикасида) ўт ўчирувчилар гуруҳи жўнаб кетди, деб ёзади «Ведомости» фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
«Вазиятни аниқлаштириш учун республиканинг барча туманлари билан ҳамкорлик ташкил қилинди, ўт ўчириш гарнизонлари тезкор гуруҳи юборилди. Айни пайтда навбатчи смена вазиятни мониторинг қилишда давом этмоқда, гувоҳлардан маълумот тўпланмоқда. Жабрланганлар ҳақида ахборот келиб тушгани йўқ», — дейилади вазирлик хабарида.
Халқаро космик станцияга учирилган «Прогресс-МС-04» кемаси 1 декабрь куни кечқурун Тува осмонида ҳалокатга учради. Бўлакларнинг кўп қисми атмосферада ёниб ктди. Қолган қисми Қизил шаҳридан 60—70 км узоқликка тушгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)