Россиянинг «Прогресс» юк кемаси Тува республикасининг тоғли ҳудуди осмонида 190 км баландликда ҳалокатга учради, унинг кўпчилик бўлаклари атмосферада ёниб кетди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» «Роскосмос»га таяниб.
Таъкидланишича, «Прогресс»нинг ҳалокати Халқаро космик станцияси тизимларининг нормал фаолият олиб боришига ва унинг экипажи ҳаётига таъсир кўрсатмайди. Давлат комиссияси вазиятни таҳлил қилмоқда.
Янги сериядаги «Прогресс МС-04» юк кемаси ортилган «Союз-У» элтувчи ракетаси Бойқўнғир космодромидан Халқаро космик станцияга 1 декабрь куни Тошкент вақти билан 19:52 да учирилган эди. Кема ХКСга 2,5 тоннага яқин юк, жумладан, ёқилғи, сув ва қўшимча ёқилғи қуйиш тизимларини элтиб бериши керак эди.
Изоҳ (0)