Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг рафиқаси Сара Нетаньяху ўн соатдан ортиқ вақт давомида полиция томонидан сўроқ қилинди. Бу ҳақда, Haaretz нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Сўроқ 1 декабрь куни бошланган эди.
Сара Нетаньяху Қуддусдаги бош вазир қароргоҳи ҳисобидан оилавий тадбирлар учун озиқ-овқат буюриш ва ошпазлар ёллашда айбланмоқда. Кўриб чиқилаётган яна бир ҳолатда у шу молиявий манба ҳисобидан отаси учун қаровчи ёллаган. Ниҳоят, учинчи ҳолатда Сара Кейсариядаги оилавий уйида электрикдан дам олиш кунлари ишлашни сўраган.
Бундан ташқари, полиция Сара Нетаньяху Қуддусдаги қароргоҳда турган боғ мебелини Кейсариядаги дала ҳовлига кўчиришда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)