Американинг Техас штатида чивин чақиши натижасида Зика вируси юқиши билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, вирусни Мексика чегараси яқинидаги Кэмерон округида яшовчи аёл юқтириб олган.
Нашр эслатишича, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти февраль ойида Зика вируси авж олиши туфайли киритилган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилган эди.
Зика безгаги маймунларда кузатиладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, баъзан одамга чивинлар орқали юқади ва безарар кечади. Вирус ҳомиладор аёллар учун энг хавфли ҳисобланади, чунки у ҳомилада микроцефалияни келтириб чиқариши, натижада мияга оғир шикаст етиши мумкин.
Изоҳ (0)