Lufthansa авиакомпанияси иккинчи ҳафта давом этаётган учувчилар иш ташлаши туфайли бугун ва эртага 1,7 мингдан ортиқ рейс бекор этилишини эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
29 ноябрь, сешанба куни Германия авиаташувчиси режалаштирилган 3 минг парвоздан 816 таси амалга оширилмаслиги ва бу 82 минг йўловчига тегишли бўлишини билдирди. 30 ноябрь, чоршанба куни эса 98 минг йўловчини элтиши лозим бўлган 890 рейс бекор қилинади.
Lufthansa норозилик акцияларига барҳам бериш учун иш ташлашларга суд тақиқини олиш ниятида эди, бироқ ўтган ҳафта бундай ҳаракат суд томонидан қўллаб-қувватланмади.
Ҳозирги можаро авиакомпания учувчиларининг энг узоқ чўзилган иш ташлаши ҳисобланади. 29 ноябрь куни иш ташлаш асосан ички рейслар, 30 ноябрда эса Германия ҳудудидан амалга ошириладиган барча парвозларга таъсир қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)