Таиланд ҳукумати тахтга янги қиролни чиқариш жараёнини бошлади. Марҳум қирол Пхумипон Адульядетнинг (Рама IX) ягона меросхўри тахтни келаётган пайшанба, 1 декабрь куни эгаллаши мумкин. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Правит Вонгсуван маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Тахтга валиаҳд шаҳзода Маха Вачиралонгкорнни чиқариш жараёнини бошлаш қарори вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинди. «Шундан сўнг биз тегишли парламент жараёнига киришамиз», — деди Вонгсуван.
Анъанага кўра, парламент раиси ворисни бўшаб қолган тахтни эгаллашга чақириши керак. Тахтга ўтиришга бағишланган махсус сессия бугун, 29 ноябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)