Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров КВН («Қувноқлар ва зукколар клуби»)нинг юбилей ўйинида актёр Михаил Галустян томонидан ижро этилган ўзининг пародиясига изоҳ берди, деб ёзади TJournal. Сиёсатчининг сўзларига кўра, номерни тайёрлашда унинг ўзи шахсан қатнашган.
«Биз Михаил Галустян билан икки марта репетиция ўтказдик, уст-бош танладик, икки-учта имо-ишорани ўргандик. Акцент зўр чиқди! Бу борада у ўз ишининг устаси! Зўр чиқди! Билмадим сиз қандай қабул қилдингиз, лекин мен чин дилдан кулдим», — деб ёзди Қодиров «ВКонтакте»даги саҳифасида ва Галустянга маҳорати учун миннатдорлик билдирди.
27 ноябрь куни КВНнинг юбилей сони бўлиб ўтди, унда Галустян Рамзан Қодировга пародия қилинган скетчини кўрсатди.
Изоҳ (0)