Эталон маркадаги нефть нархлари Ироқ нефть вазири ОПЕКнинг нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш борасида битимга келиши имкониятига ижобий баҳо бергач, 28 ноябрь, душанба куни савдолар чоғида мўътадил ўсиб борди, деб ёзади «Ведомости».
Brent нефтининг январь фьючерслари котировкалари Лондоннинг ICE Futures биржасида Тошкент вақти билан 21:03 га келиб, 0,66 долларга (1,4%) қимматлашиб, баррелига 47,9 долларни ташкил этди. WTI нефтининг январь фьючерслари нархи Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX) электрон савдолари чоғида 0,65 долларга (1,41%) — баррелига 46,71 долларгача қимматлашди.
Ироқ ОПЕКнинг барча аъзолари учун мақбул бўлган келишувга эришишда ташкилот билан ҳамкорлик қилишга сўз беради, деди мамлакат нефть вазири.
30 ноябрь куни Венада ОПЕКнинг расмий учрашуви бўлиб ўтиши керак, унда нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиб қўйиш ҳақида якуний қарор қабул қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)