Коста-Рика ҳукумати 27 ноябрь, якшанба куни ўтган ҳафта ўртасида кузатилган «Отто» довули натижасида ўн киши ҳалок бўлгани ва мамлакатга улкан моддий зарар етганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Нашр эслатишича, аввалроқ тўққиз кишининг ўлими ҳақида хабар берилган, мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган эди.
Фавқулодда вазиятлар бўйича миллий комиссия маълумотларига кўра, 11 минг кишининг мулкига зарар етган, 2,7 минг километр йўлга шикаст етган. Қайта тиклаш ишлари 13 миллион долларга тушиши тахмин қилинмоқда.
Баъзи маълумотларга қараганда, Коста-Рика президенти Луис Гильермо Солис 12 та вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган одамларни сув ва озуқа билан таъминлашда муаммолар юзага келганини айтган.
Айни пайтда жабрланган ҳудудларга ёрдам самолёт ва вертолётлар орқали етказилмоқда.
Изоҳ (0)