Ливия миллий келишув ҳукуматининг камида саккиз нафар ҳарбий хизматчи 26 ноябрь, шанба куни Сирт шаҳрида ИШИД жангарилари билан қуролли тўқнашув оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мисурата шаҳри марказий касалхонаси маълумотига кўра, ҳукумат кучларининг Сиртга ҳужуми чоғида 17 нафар ҳарбий хизматчи яраланди. Операция давомида Ғизо-Баҳрия даҳасидаги 30 га яқин уй жангарилардан қайтариб олинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)