Австралиянинг Мельбурн шаҳрида олти киши момақалдироқ туфайли тутган астма хуружидан вафот этди, деб ёзади «Корреспондент.net» Reuters’га таяниб.
Айни пайтда беш кишига интенсив тиббий ёрдам берилмоқда, уч киши оғир аҳволда ётибди.
Виктория штатидаги кучли шамол ва ёмғир натижасида юзага келган юқори даражадаги намлик туфайли, райграс (тез ўсувчи бошоқли ўт) гулчанглари учиб тарқалиб кетди, оқибатда астма хуружлари юзага келди. Бундай астма турини «момақалдироқ астмаси» деб аташди.
Изоҳ (0)