Халқаро олимпия қўмитаси Пекин–2008 Олимпиада ўйинларида олинган допинг намуналарининг қайта текширувидан сўнг мусобақада иштирок этган яна 16 нафар спортчининг натижасини бекор қилди. Улар орасида 5 нафар қозоғистонлик спортчи ҳам бор, деб хабар бермоқда «Sports.kz».
Натижаси бекор қилинган 5 нафар қозоғистонлик спортчиларнинг 4 нафари — Мария Грабовецкая (оғир атлетика, бронза), Асет Мамбетов (юнон-рум кураши, бронза), Майя Манеза (оғир атлетика, бронза), Ирина Некрасова (оғир атлетика, кумуш) Пекин–2008 да совринли ўринларга эга бўлган. Оғир атлетикачи Владимир Седов эса -85 килограмм вазн тоифасида 4-ўринни эгаллаган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)