Номаълум қуролланган жангарилар Жанубий Суданнинг Young Stars футбол клуби автобусига ҳужум қилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда Африка футбол конфедерацияси (CAF) расмий сайтида маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса 8 ноябрь, пайшанба куни рўй берди. Автобус жамоа мамлакат кубоги учун финал ўйинини бой берган пойтахт Жубадан Торит шаҳрига қайтаётганди.
CAF маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Олти киши, жумладан, клуб раҳбари турли даражада жароҳат олди.
Изоҳ (0)