Миллий хоккей лигасининг (NXL) «Коламбус» клуби ҳужумчиси Ник Фолиньо Бостондаги болалар касалхонасига 500 минг доллар хайрия қилди. Бу ҳақда лиганинг расмий сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Уч йил аввал ушбу касалхонада хоккейчининг қизи Милана туғилган, бироқ кўп ўтмай чақалоқда юрак клапани билан боғлиқ муаммо аниқланганди. Касалхона ихтиёрида туғма нуқсонларни бартараф этиш учун эндигина қўллана бошланган илғор ишланмалар мавжудлиги қизалоқ жонига оро кирди.
Милана сунъий клапан ўрнатилган дунёдаги 17-бола бўлди. Мазкур ҳодисадан сўнг Ник Фолиньо касалхонага шу тариқа миннатдорчилик билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)