Афғонистон парламенти 13 ноябрь куни транспорт ва таълим вазирларини эгаллаб турган лавозимларидан четлаштирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу қарорни парламент йиғилишида қуйи палата раиси Абдулла Рауф Иброҳимий эълон қилди.
Айтилишича, вазирларнинг иш самарадорлиги паст бўлгани боис уларнинг истеъфоси тўғрисида қарор қабул қилинган.
Кеча, 12 ноябрь куни Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний, жамоат ишлари вазири Маҳмуд Балиғ, меҳнат, ижтимоий таъминот, уруш қурбонлари ва ногиронлар ишлари бўйича вазир Насрин Оряхил парламентда етарли миқдорда ишонч овозларини тўплай олмаган эди.
Якшанба куни фақат молия вазири Эклил Ҳакимий лавозимини сақлаб қола олди.
Изоҳ (0)