Колумбия ҳукумати вакиллари ва Инқилобий қуролли кучлар (FARC) исёнчилари 12 ноябрь, шанба куни Куба пойтахти Гаванада тинчлик ҳақидаги янги, якуний келишувни имзолади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Биз қуролли қарама-қаршилик якунлангани ҳақидаги янги, якуний келишувга эришдик. Мазкур ҳужжат ўзгаришлар, тузатишлар ва жамиятнинг турли қатламлари бунга қўшадиган ҳиссани ўз ичига олади», — маълум қилди тинчлик жараёни кафили вазифаси бажараётган Куба вакили Иван Мора.
Маълумот учун, Колумбия ҳукумати ва FARC ўртасидаги сулҳ юзасидан олдинги келишув 27 сентябрда имзоланганди. Бироқ шундан кейин бўлиб ўтган референдум чоғида мамлакат аҳолиси исёнчилар билан тинчлик битими тузилишига қарши чиқди.
Изоҳ (0)