Аляска штатининг жануби-ғарбида 12 ноябрь, шанба куни 5,2 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Ерости силкинишлари эпицентри Чигник-Лейк шаҳарчасидан 106 километр шимоли-шарқда, 11,4 километр чуқурликда бўлган.
Вайроналиклар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)