АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси 13 ноябрь, якшанба куни эҳтиёт чоралари туфайли ёпилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Дипломатик ваколатхонани ёпиш ҳақидаги қарор жангариларнинг Кобул яқинидаги Баграм ҳарбий базасига ҳужумидан сўнг қабул қилинди. Америкалик икки аскар ва икки нафар шартнома асосида хизмат қилувчи ҳарбий «Толибон» зиммасига олган мазкур ҳужум қурбони бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Мозори Шариф шаҳрида Германия консуллигига уюштирилган ҳужум оқибатида ҳам олти киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳат олганди.
Изоҳ (0)