Эфиопия хавфсизлик кучлари жорий йил 9 октябрида бутун мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилганидан бери тартибсизликлар уюштиришга алоқадор 11,6 мингдан кўпроқ кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат давлат телевидениеси маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«9 октябрдан бери тартибсизликлар ташкиллашга алоқадорликда айбланиб 11607 киши, жумладан, 347 нафар аёл қўлга олинди. Бунга сабаблар кўп, улар орасида зўравонликка ундаш, давлат ва хусусий мулкга зиён етказиш, транспорт воситалари ҳаракатига тўсқинлик қилишни кўрсатиб ўтиш мумкин», — таъкидлади фавқулодда ҳолат тартибига риоя этилиши устидан назорат давлат қўмитаси раиси Таддес Хордофа.
Маълумот учун, 2 октябрдан бошланиб, бир неча кун давом этган ва 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлишига олиб келган ҳукуматга қарши намойишлардан сўнг Эфиопия расмийлари мамлакатда олти ой муддатга фавқулодда ҳолат тартиби, шунингдек, стратегик муҳим объектлар ҳудудида 18:00 дан 06:00 гача коментдантлик соати жорий этди.
Изоҳ (0)