Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 11 ноябрь, жума куни мамлакатнинг янги ҳукуматини тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Президент фармони имзоланган чоғидан кучга киради», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ҳукуматнинг аввалги таркиби ўтган ой охирида парламент кўпчилиги коалицияси тарқалиб кетганидан сўнг ўз-ўзидан истеъфога чиқарилганди.
Қирғизистон ҳукуматининг янги таркиби аввалгисидан деярли фарқ қилмайди. Бош вазир Сооронбай Жээнбеков, шунингдек, бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг деярли барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.