АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан собиқ номзод Ҳиллари Клинтон мағлубиятидан сўнг илк бор жамоат жойида пайқалди. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Нью-Йорк штатида яшовчи Марго Герстер ўрмонда сайр қилиб юрганида тасодифан собиқ биринчи хонимни кўриб қолган.
«Аввалига Билл Клинтонни танидим. Кейин эса унинг ёнида рафиқаси турганини кўрдим. Ҳиллари мени қучоқлаб олди ва умуман, у жуда яхши кайфиятда эди», — дея ҳикоя қилган телеканалга Герстер.
CNN эфирида икки аёл ва болакай акс этган фото намойиш этилди. Шунингдек, Герстер ўзининг Facebook’даги саҳифасида ҳам мазкур сурат ва унга изоҳни жойлаштирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)